Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Эронга мағлуб бўлди

  • ЎФА
  • 11-09-2018
  • 410
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Миллий” стадионда Эронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда Эрон терма жамоаси  1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона голни 67-дақиқада Меҳди Торабий киритди.

Шу тариқа Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этди.

Ўзбекистон – Эрон 0:1
Гол: Мехди Тораби 67, - 0:1.
Ўзбекистон: 12.Элдор Суюнов, 19.Виталий Денисов (29.Владимир Козак, 72), 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Аҳмедов, 16.Отабек Шукуров, 14.Элдор Шомуродов (17.Санжар Турсунов, 46), 10.Марат Бикмаев (6.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 27.Сардор Рашидов (18.Сардор Собирхўжаев, 56), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Игорь Сергеев, 46)
Эрон: 22.Амир Обидзода, 8.Муртазо Пуралиганжи, 19.Мажид Хуссайни, 2.Вурия Гафури, 5.Милад Мухаммади, 6.Саид Эззатуллохи, 9.Омид Ибрагими, 21.Ашкан Дежага, 27.Али Гализода, 18.Али Реза Джанбакш, 10.Карим Ансарифард
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan