Ўзбекистон ҳамда Эрон МТЖ бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

  • ЎФА
  • 10-09-2018
  • 272

Эртага яъни 11 сентябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйиндан олдин "International" меҳмонхонасида иккала терма жамоанинг бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Эрон МТЖ бош мураббийи Карлуш Кейруш ва футболчи Масъуд Шожаилар ўз ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашишди.

 Карлуш Кейруш: Биз эртанги Ўзбекистон МТЖга қарши ўйинни ташкил этгани учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Биз ЎФА билан ажойиб ва дўстона муносабатларга эгамиз. ЎФА ҳамиша ўртоқлик учрашуви ташкил қилишни сўраганимизда йўқ демайди. Бундай ижобий ва самимий муносабат учун ташаккур. Биз яхши шаклланган тажрибали футболчилардан ташкил топган кучли жамоага қарши тўп сурамиз. Бу баҳс биз учун расмий мусобақалар учун катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Эктор Купер қўл остида ажойиб футболчилар жамлангани шубҳасиз.

Биз Осиё кубогига тайёргарликни бошлаганмиз. Бу баҳсда тажрибали футболчилар билан бирга, Эрон терма жамоасининг эртаси бўлган ёшларга ҳам имконият берамиз

Масъуд Шожаи: Ўзбекистонда бўлиб турганимиз учун ЎФАга миннатдорчилик билдиоаман. Эртага иккита ажойиб жамоа шиддатли ўйин кўрсатишига ишонаман ва бу баҳс мухлисларда яхши таассурот қолдиради деб ўйлайман.

 Карлуш Кейруш: Сардор Азмун жаҳон чемпионатидан сўнг баъзи сабабларга кўра терма жамоани бутунлай эмас балки бир фурсатга тарк этди.Карлуш Кейруш: Сардор Азмун мендан маслаҳат сўраганида, мен уни шахсий сабаблари бўлгани учун вақтинча терма жамоага чақирмасликка рози бўлдим. Маълум вақтдан сўнг у муаммоларини ҳал этиб бўлгач яна жамоамиз сафига қайтади

Таъкидлаб ўтишни истардимки, ЖЧдаги иштирок Осиё кубогида ёрдам бермайди. Бунинг учун биз тинимсиз меҳнат қилишимиз, футболчиларнинг иштиёқини оширишимиз шарт ва шундагина бизга чемпионлик насиб қилиши мумкин. Осиё кубогига Жанубий Корея, Япония, Ўзбекистон терма жамоалари ҳам чемпионлик учун ташриф буюришади ва улар билан ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. Биз кўпроқ ишласаккина мақсадга етамиз.

Мен шахсий ҳаётимдаги воқеаларни кўпҳам лозим топмайман. Лекин бир фикрни ошкор қилишим мумкинки, Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда ҳам тўғри қарор қабул қилди. Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман.

Масъуд Шожаи: Эрон терма жамоаси сўнгги йилларда Осиёда етакчига айланди. Биз доим буни тасодиф эмаслигини исботлаш учун майдонга тушамиз. Бу расмий мусобақа бўлса ҳам, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам шижоатни пасайтиришга хаққимиз йўқ.

 Карлуш Кейруш: Биз Эрон футбол федерацияси билан янги шартнома тузганимиз йўқ. Биз федерация билан ҳақиқий эркаклар каби келишувга эришганмиз. Буни қоғоздагина расмийлаштириш қолган. Эрон терма жамоасида 7 йил ишлашимга сабаб бу футболчилар билан ўзаро ишончдир. Эрон билан ҳар хил натижаларга эришдик. Ижобий ва салбий.  Мен футболчиларга қанчалий ишонсам улар ҳам менга шундай ишонч билан жавоб қайтаришади.

Эрон терма жамоаси футболчилари машғулот вақтида ҳам ўйин пайтида ҳам майдонга бир хил кучли иштиёқ ва шижоат билан чиқишади.

 Масъуд Шожаи: Карлуш Кейруш терма жамоамизга келгач жамоамизнинг ўйини кучайди ва дунёда мавқеи ошди. Шу сабаб ҳам 7 йилдан бери жамоамизда ишлаб келмоқда. Бунинг учун биз ундан жуда ҳам миннатдормиз. Биз уни бошқа терма жамоага қўйиб юбормаймиз (кулади).

 Шундан сўнг матбуот анжуманига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Отабек Шукуровлар ташриф буюришди.

Эктор Купер: Эртага мен иккинчи расмий ўйинда жамоани майдонга олиб тушаман. Шу ўринда таъкидлаб ўтишни истардимки бу ўйин ҳам биз учун синов бўлади деб айта оламан. Эртага янги футболчилар ҳам майдонга тушишади. Эрон терма жамоаси жуда ҳам жиддий жамоа. Карлуш Кейруш Эронни яхши шакллантирган. Мен эртага футболчилардан жамоавий ўйинни талаб қиламан. Ва кўрсатмаларимга қанчалик амал қилишларига ҳам эътиборимни қаратаман.

 Отабек Шукуров: Эртанги ўйинда биз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Эктор Купер: Бир нарсага аниқлик киритишни истайман. Биз биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган бўлсак ҳам кейинги ўйинда фақат хужумни синаймиз дегани эмас. Мен мураббий сифатида ҳимоя мудофаа чизиғидаги хатоларни минимал даражага тушуришни истайман. Ҳимоя сифатли бўлса хужум ҳам шунга монанд бўлади. ФИФА рейтингида Ўзбекистон 95 ўринда бўлса, Эрон 32 ўринда турибди. Буни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман.

Легионерларимиз жамоага яқиндагина келиб қўшилишди ва уларни ҳам мен хали тўлиқ ўрганишимга вақт керак. Эрон билан ўйинда Сурия билан бўлган ўйинга нисбатан ўсиш бўлишига умид қиламан.

 Отабек Шукуров: Пенальтини ким тепишидан қатъий назар асосийси жамоага манфаат келса бўлди. Биз доим битта жамоа яъни бир бутун оила каби бир биримизни ҳурмат қиламиз.

 Эктор Купер: Мен пенальти масаласига ойдинлик киритмоқчиман. Пенальтини ким тепишини мен ҳал қиламан. Марат Бикмаевми Отабек Шукуровми менинг кўрсатмамга амалқ илиши шарт. Мен Маратга пенальти бўлса сен тепасан деб айтганман ва буни ўша вазиятда футболчилар билмасди. Бу вазият сизларга тушунмовчилик бўлиб туюлган бўлсада аслида ундай эмас

Жамоада 2-3 тадан бир ҳил исмли футболчилар бор. Бошида озгина қийинчилик бўлсада ҳозир позициялари билан ажрата оламан. Мен Ўзбекистонга келишимдан олдин уларни фамилия бўйича ёдлаган эдим. Исмоилов ёки Кримец деб. Лекин бу ерда исми билан чақирилар экан. Анзур ёки Егор деб.

Жамоа сардори бўлиш учун барчада имконият бор. Кимгадир сен сардор бўласан десам унда хохиш бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб бу жараён табиий бўлиши лозим.

Мухлислардан яна бир оз сабр сўрайман. Вақт ўтгач ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Ҳар бир мухлис терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этишини хоҳлайди. Деспасито қўшиғида айтилганидек ҳаммаси секин-секин амалга ошади

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan