Қорақалпоғистонда ёш ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди

  • ЎФА
  • 06-09-2018
  • 154
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол ҳакамлиги соҳасини ривожлантириш, ёш ўсиб келаётган авлодни ушбу касбга қизиқтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикамизнинг ҳудудлари бўйлаб ёш ҳакамлар учун семинарлар ташкил қилмоқда. Куни кеча Қорақалпоғистонда қорапалпоғистонлик ва хоразмлик ёш ҳакамлар учун ана шундай семинарлардан навбатдагиси ташкил этилди. 

Ушбу семинар давомида иқтидори бор умидли ёш ҳакамлар ЎФА инструкторлари Бахтиёр Тоғаев ва Олег Дачевлар томонидан танлаб олинади. Сўнгра, уларнинг ЎФА ва ПФЛ томонидан ташкил этиладиган мусобақалар, ўқув ва амалий семинарлар орқали малакалари ошириб борилади. 

Бу каби семинарлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan