ЎФА томонидан имконияти чекланган болалар мактаби футбол майдончаси таъмирдан чиқарилди

  • ЎФА
  • 05-09-2018
  • 197
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда футболни оммавийлашитириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 199-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълими мактабига қарашли футбол майдончасида таъмирлаш ишларини олиб борди.

Натижада, футбол майдончаси янги кўринишга келди. Эндиликда ушбу майдончада мактаб тарбияланувчилари футбол билан шуғулланиб, турли мусобақалар ташкил қилишлари мумкин. 





Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan