Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик ҳакам Анна Cидорова Хитой - Таиланд учрашувини бошқаради

  • ОФК
  • 24-08-2018
  • 207
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақаларида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шу кунгача Хитой - Гонконг аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳамюртимиз Анна Сидоровага яна бир ўйин ишониб топширилди. У  25 август куни Хитой - Таиланд учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan