Осиё ўйинлари. Ҳакамларимиз навбатдаги ўйинларга тайинландилар

  • ОФК
  • 20-08-2018
  • 328
Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда. Футбол бўйича мусобақаларни бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинларга тайинландилар. Азиз Асимов Индонезия - Гонконг учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир юртдошимиз Руслан Серазетдинов ёрдам беради.

Анна Сидорова эса Гонконг - Шимолий Корея аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради.Яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова унга қанотда ёрдам беради. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan