Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

  • Чемпионат
  • 17-08-2018
  • 601
 
Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. 
 
PEPSI Суперлига
 
“Қизилқум” – “Бухоро” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси шифокори С. Бомуродовга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди. 
 
 
“Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” жамоаси мураббийи П. Хюистрга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди. 
 
 Про лига
 
“Истиқлол” – “Андижон” учрашувининг 89 дақиқасида рақиб шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Андижон” жамоаси футболчиси И. Отахонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 
 
Ёшлар лигаси
 
“Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг 75 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби футболчиси Ш. Азмиддинов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 
 
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувининг 81 дақиқасида бош ҳакамнинг биринчи ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” жамоаси футболчиси А. Мўйдинов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
 
“Сўғдиёна” – АГМК учрашувининг 55 дақиқасида ўйин қоидасини жуда қўпол тарзда бузгани учун майдондан четлатилган АГМК клуби футболчиси А. Жумабоев 4 та учрашувга дисквалификация қилинди. 
 
 
Аёллар чемпионати
 
“Бухоро-W” – “Қизилқум Гули” учрашувининг 90+4 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бухоро-W” футболчиси Г. Нажимова 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 
 
 
“Шўртан” – “Сўғдиёна-W” учрашувининг 89 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Шўртан” клуби футболчиси Х.  Ганчева 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 
 
 
АГМК – “Андижанка” учрашувининг 55 дақиқасида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган АГМК клуби футболчиси О. Даулбоева 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 
 
 
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг 66 дақиқасида рақибаси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” футболчиси Ў. Қўчқорова 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan