Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ бугун Қатарга қарши майдонга тушади

  • ОФК
  • 16-08-2018
  • 443
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларидан ўрин олган мусобақанинг 2-тур учрашувини ўтказишади.

Вакилларимиз бу сафар Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда Ўзбекистон ОТЖ Бангладешга қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Голларга Забиҳулло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Икром Алибоев муаллифлик қилишганди. 

Қатар терма жамоаси эса биринчи турда Таиланд билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.
 
Осиё ўйинлари. Футбол
2-тур. 16 август, соат  17:00
Қатар — Ўзбекистон
Жакарта. Стадион «Пакансари»
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan