Осиё ўйинлари. Ҳамюртларимиз Анна Сидорова ва Зилола Раҳматова Хитой - Гонконг учрашувини бошқаришади

  • ОФК
  • 15-08-2018
  • 363
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларида учрашувларни бошқариб бориш учун Ўзбекистондан ҳам ҳакамлар таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

17 август куни бўлиб ўтадиган Хитой ва Гонконг аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳамюртимиз Анна Сидорова бош ҳакам сифатида ишлайдиган бўлди.

Яна бир ўзбекистонлик рефери Зилола Раҳматова ушбу ўйинда лайнсмен сифатида ҳаракат қилади.


Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan