Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирокини якунлади

  • ОФК
  • 08-08-2018
  • 538
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезиядаги Осиё ўйинларига тайёргарли кўраётгани сабаб Вьетнамдаги халқаро мусобақага Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод футболчилар боргани ҳақида маълумот берган эдик. 
 
Мусобақанинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам билан 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этиб, мусобақанинг умумий жадвалида 2 очко билан 3-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган бўлса, Фаластин ОТЖга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 2-1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
 
Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan