ОФК президенти CAFA U-15 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан Умид Аҳмаджоновни табриклади

  • ОФК
  • 02-08-2018
  • 255
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа CAFA президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни CAFA U-15 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан табриклади. 
 
Табрикномада шундай дейилади:
 
“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов!
 
Сизга ҳамда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 22-30 июль кунлари Тошкент шаҳрида CAFA U-15 Championship мусобақасини муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни йўллайман.
Шубҳасиз ушбу мусобақа Марказий Осиё минтақасида футболнинг ривожланишига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади. Аминманки, Марказий Осиё футбол конфедерацияси Сизнинг раҳбарлигингиз остида ривожланишда давом этади.

Ташкилий қўмитанинг барча аъзоларига уларнинг оғир меҳнати ва ажойиб саъй-ҳаракатлари учун менинг ташаккуримни етказишингизни сўрайман.

Ўзимнинг илиқ тилакларим ила Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа”.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan