Футзал. АГМК жамоаси Индонезияда ўтказиладиган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетди

  • ОФК
  • 01-08-2018
  • 95
Индонезиянинг Йогиакарта шаҳрида 1 - 12 август кунлари футзал бўйича Клублар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг футзал бўйича амалдаги чемпиони АГМК ҳам иштирок этади. Шу йилнинг 18 май куни ташланган қуръа натижаларига кўра, АГМК “D” гуруҳидан жой олди. Олмалиқликларнинг гуруҳда гуруҳдаги рақиблари Эроннинг “Мес Сунгун”, Ливаннинг “Банк Бейрут” ҳамда Тожикистоннинг “Сипар” клублари ҳисобланади. Қуръа натижаларининг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:
 
"A" гуруҳи 
"Вамос" (Индонезия), "Нагоя Оушенс" (Япония), "Далян Юан Династи" (Хитой), "Виктория Университи" (Малайзия).
"B" гуруҳи 
"Тай Сон Нам" (Вьетнам), "Ал Дафра" (БАА), "Нафит Ал Васат" (Ироқ), "Жеонгжу Маг" (Жанубий Корея).
"C" гуруҳи 
"Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Ал Сайлия" (Қатар), "Ерем" (Қирғизистон), "Вик Виперс" (Австралия).
"D" гуруҳи 
"Мес Сунгун Варзаган" (Эрон), "Банк Бейрут" (Ливан), АГМК (Ўзбекистон), "Сипар" (Тожикистон). 
 
АГМК мусобақадаги дастлабки ўйинини 2 август куни Ливаннинг "Банк Бейрут" жамоасига қарши ўтказса, 4 август куни Эроннинг "Мес Сунгун Варзаган" клуби билан баҳс олиб боради. Гуруҳдаги сўнгги ўйинини 6 август куни Тожикистоннинг “Сипар” клубига қарши олиб боради.
 
АГМКнинг мусобақага йўл олган таркиби қуйидагича:
 
Рустам Умаров 
 
Машраб Одилов 
Шуҳрат Тожибоев 
Сарвар Шоаҳмедов 
Жавлон Аноров 
Давронжон Абдураҳмонов 
Фарҳод Абдумавлонов 
Андрей Шлёма 
Жамолиддин Шарипов 
Суннат Куралов 
Акбар Усмонов 
Константин Свиридов
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan