«CAFA U-15 championship». Ўзбекистон U-15 2-ўринни эгаллади

  • ОФК
  • 31-07-2018
  • 443
Пойтахтимиз мезбонлик қилган «CAFA U-15 championship» мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Сўнгги турда Эрон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси дарвозаси 3та жавобсиз гол киритди. Ўзбекистон U-15 эса Афғонистон билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Қирғизистон терма жамоаси эса Туркманистонни 4:0 ҳисобида таслим этди.

5та тур якунига кўра барча учрашувларда ғалаба қозонган Эрон U-15 терма жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси қўлга киритди. Бронза медаллар Тожикистон терма жамоасига насиб қилди. 
 
"Миллий" стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда ОФК вакили Воҳид Карданий, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.




Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan