Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги учрашувлари тақвими

  • Терма жамоалар
  • 26-07-2018
  • 657
 Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади. Турган гапки, спорт турлари ичида айниқса футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада «B» гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.
 
Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.
 
Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:
 
14 август
 
1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
 
16 август
 
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
 
19 август
 
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
 
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
 
Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкентда бу вақтда 16:08) да бошланади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan