Free ebooks Library zlibrary project

Октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 31 январдан буён Туркияда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Россия U-19 терма жамоасига қарши ўтган ўйин 0:2 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди.

Терма жамоамиз шу билан мазкур йиғинни якунлайди ва эртага юртимизга қайтиб келади.

 

Ўзбекистон U-19 – Россия U-19 0:2

Ўзбекистон U-19: Шукрон Йўлдошев, Жасур Холдоров, Aбубакр Турдалиев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Aбдулазиз Aбдусаломов, Aсаджон Aзимжонов, Улуғбек Хошимов.

Захира: Иззат Турсунов, Шохжаҳон Султонмуродов, Aлибек Давронов, Жафар Каримов, Элдорбек Бегимов, Aбдурауф Бўриев, Диёр Рамазонов, Иброҳим Ибрагимов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розиев, Отабек Жўрақўзиев.