Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Терма жамоамиз ҳар ой йиғинлар ташкил этмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини эртага, 29 январь куни старт олади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар олиб боради ва сўнгра 31 январда Туркияга йўл олади.

Туркияда ташкил этиладиган йиғин 12 февралга қадар давом этади. Йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади.

 

Ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар

2 февраль – Болгария U-19

4 февраль – “Левски София” (Болгария)

6 февраль – Болгария U-19

8 февраль – “Шахтёр” U-21 (Украина)

11 февраль – Россия U-19

 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бу галги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

 

Исм-фамилияси Туғилган йили Амплуаси Клуби
1 Ислом Абдуллахонов 2001 Дарвозабон Навбаҳор
2 Иззатилла Турсунов 2001 Дарвозабон Бунёдкор
3 Шукрон Юлдашев 2002 Дарвозабон Пахтакор
4 Иброҳимхалил Йўлдошев 2001 Ҳимоячи Пахтакор
5 Элдорбек Бегимов 2001 Ҳимоячи АГМК
6 Алибек Давронов 2002 Ҳимоячи Насаф
7 Шохжаҳон Султонмуродов 2001 Ҳимоячи Пахтакор
8 Жасур Холдоров 2001 Ҳимоячи Бунёдкор
9 Саидазамат Мирсаидов 2001 Ҳимоячи Пахтакор
10 Абубакр Турдалиев 2001 Ҳимоячи Насаф
11 Жафар Каримов 2001 Ҳимоячи Насаф
12 Абдурауф Бўриев 2002 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
13 Муҳаммадазиз Иброҳимов 2001 Ярим ҳимоячи Андижон
14 Диёр Раҳимқулов 2002 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
15 Диёр Рамазонов 2001 Ярим ҳимоячи Пахтакор
16 Жасур Жалолиддинов 2002 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
17 Иброҳим Ибрагимов 2001 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
18 Музаффар Олимжонов 2001 Ҳужумчи Бунёдкор
19 Абдулазиз Абдусаломов 2001 Ҳужумчи Бунёдкор
20 Улуғбек Хошимов 2001 Ҳужумчи Пахтакор
21 Отабек Жўрақўзиев 2002 Ҳужумчи Бунёдкор
22 Руслан Розиев 2002 Ҳужумчи Пахтакор
23 Муҳаммадқодир Раҳимберганов 2001 Ҳужумчи Машъал
24 Асаджон Азимжонов 2002 Ҳужумчи Бунёдкор