Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббусини қўллаб қувватлаган ҳолда, COVID-19 га қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига миннатдорлик изҳор этиш учун “Шифокорларга раҳмат!” флешмоб-акциясига қўшилди.

Жорий йилнинг 21 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказлари бўйлаб амалга оширилган “челленж”нинг навбатдаги манзили “Локомотив” стадиони бўлди.

Ўзбекистон – Тожикистон халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан футболчилар махсус дизайнда ишланган ҳамда ўзбек ва тожик тилларида миннатдорчиликни акс эттирувчи “Раҳмат!” ва “Сипос!” ёзуви туширилган футболкаларда майдонга чиқиб келишди.

Бу билан спортчилар айни вақтда коронавирус инфекцияси (CОВИД-19)га қарши курашда олд сафларда туриб “жанг қилаётган” ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолаётган тиббиёт ходимларига чексиз ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.