Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек, Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси айни кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

13 августга қадар давом этадиган мазкур йиғинга мураббийлар штаби 27 нафар футболчини жалб этган.

Мураббийлар Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев ҳамда Тимур Ғаниев Тимур Кападзега кўмаклашиб бормоқда.

U19 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтди.Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ташкил этилмоқда.

Маълумот ўрнида, ёшларимиз эртага миллий терма жамоа вакиллари билан ўзаро назорат учрашувида майдонга тушади. Эътиборингизга U19 Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз.