Free ebooks Library zlibrary project

Эртага Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокига киришади.

Илк тўқнашувда вакилларимизга эронлик олимпиячилар рақиблик қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда жамоалар эртанги баҳсни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага оқ рангли спорт формаларида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эгнида эса сариқ рангли либос бўлади. Эрон термаси эса қизил рангдаги формада ўйнайди. Рақиб посбони қора рангдаги форма кияди. Учрашув ҳакамлари эса кўк либосда майдонга чиқишади.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур учрашув эртага, 9 январь куни Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида маҳаллий вақт билан соат 17:15да (Тошкент вақти билан соат 15:15да) бошланади.