Free ebooks Library zlibrary project

Октябрь ойида мамлакатимизда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Терма жамоамиз пойтахтда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “Металлург” ёшлари билан баҳс юритди ва кичик ҳисобда зафар қучди.

 

Ўзбекистон U19 – “Металлург” ёшлари 1:0

Гол: Сардор Етовқўзиев.

Ўзбекистон U-19: Мўминмирзо Қодиров, Ибрагим Рўзиев, Бегзод Шамсиев, Хуршид Убайдуллаев, Жалол Содиқов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Етовқўзиев, Жавоҳир Ҳусанов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асаджон Азимжонов, Абдулазиз Абдусаломов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шукрон Йўлдошев, Яҳёхон Маъруфхўжаев, Элнур Турғунов, Ойбек Жўраев, Достон Турсунов, Даврон Анваров, Фаррух Мухторов, Жамшид Раҳматуллаев, Бобуршох Собиров, Азизбек Зокиров, Русланбек Жиянов.