Free ebooks Library zlibrary project

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Олим Шокиров устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

“Бунёдкор-2003” тарбияланувчиларига қарши кечган баҳс “қалдирғочлар”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

 

Ўзбекистон U-16 – “Бунёдкор-2003” 0:5

Голлар: Мансур Муҳамаджонов, 37 – 1:0. Артур Закиев, 44 – 2:0. Умид Султонов, 59 – 3:0. Саидмурод Каримов, 78 – 4:0. Саидмурод Каримов, 87 – 5:0.

Ўзбекистон U-16: Хусан Маҳмудов, Aлександр Зеватдинов, Aбдулла Омоналиев, Зиёд Ҳамзаев, Суннатилла Поёнов, Диёр Иномов, Aсад Беглархонов, Муҳаммадали Ўринбоев, Муҳаммадали Усмонов, Пўлат Жумахонов, Темур Одилов.

Захира: Бекнур Пармонов, Aсрор Кенжаев, Aсан Ваниев.

 

Қайд этиш жоиз, навбатдаги ўйинлар 2 март куни “Чиғатой-2002” ва “Пахтакор-2002” билан ўтказилади.