Free ebooks Library zlibrary project

Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.

Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтди. Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларидан чақирув олган футболчилар кеча Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида майдонда ҳаракат қилганликлари сабаб бугун уларга дам берилди.

Игор Сергеев жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш мақсадида унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишига имконият яратишга қарор қилинди. Унинг ўрнига “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Aбдухолиқов МТЖга чақирилди.

“Пахтакор” клубининг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков олд сонида бироз ноқулайлик ҳис қилгани сабабли мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчига енгил юкламалар бериладиган бўлди. У якка тартибда шуғулланади ва йиғин давомида формасини тиклайди.

Эртага Миллий терма жамоамиз тўлақонли машғулотга киришади. Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.