Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини мониторинг қилиш мақсадида ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари кеча Андижон вилояти шаҳар ва туманларига ташриф буюрди.

Шунингдек, Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сонли “Худудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, спортнинг футбол турини Республикамизда юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор тизимли ишлар ҳолати чуқур ўрганилди.

Иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш, ҳудудда футболни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болалар футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун бир неча мураббийлар тақдирланди. Шунингдек, ушбу спорт муассасаларига спорт инвентарлари тақдим этилди.

Бугун ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари амалда бажарилиши лозим бўлган ишларни таҳлил этиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Эртага улар Наманган вилоятига йўл олади.