Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Aргентина вакиллари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Баходир Aҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимизнинг амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳслари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам соат 18.30 да старт олади.

Биласиз, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шу сабабли, футзал бўйича Ўзбекистон – Aргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари чипталари айнан iticket.uz расмий кассалари ва онлайн платформасида сотувга қўйиш режалаштирилмоқда.

Чипталарни фақатгина iticket.uz расмий кассалари ёки веб-сайти орқали онлайн харид қилинг. Қалбаки чипталардан эҳтиёт бўлинг! Барча маълумотлар iticket.uz веб-сайтида.