Free ebooks Library zlibrary project

Шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Азамат Абдураимов жамоаси шу кунларда Беларусь пойтахти Минскда ташкил этилган “Ривожланиш кубоги-2020”да иштирок этди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага Минск йиғинини якунлайди. Йиғин доирасидаги охирги ўртоқлик ўйини бугун БАТЭ клубининг 2003-2004 йилларда туғилган футболчиларига қарши бўлиб ўтади. Сўнгра эртага терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.