Free ebooks Library zlibrary project

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Беларусь пойтахти Минскда ташкил этилган “Ривожланиш кубоги-2020”да иштирок этди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Минск йиғинини БАТЭ тарбияланувчиларига қарши ўйин билан якунлади. БАТЭ клубининг 2003-2004 йилларда туғилган футболчиларига қарши ўйинда ўсмирларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таркибимизда киритилган голларга Нодир Абдураззоқов, Сардор Ҳожибоев, Диёр Иномов ҳамда Миркамол Абдураззоқов муаллифлик қилди.

 

26.01.2020

Ўзбекистон U16 – БАТЭ 4:1

Голлар: Нодир Абдураззоқов (15), Сардор Ҳожибоев (23), Диёр Иномов (33), Миркамол Абдураззоқов (56).

Ўзбекистон U16: Боймуродов, Погосян, М. Абдураззоқов, Омоналиев, Тўхтасинов, Иномов, Пазилдинов, Н. Абдуразаков, Ҳожибоев, Қаххоржонов, Баҳодиров

Захира: Кенжаев, Тодоров, Турдимуродов, Хайруллаев.