Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U15 терма жамоаси 2023 йилги U17 Осиё кубоги саралаш босқичи баҳсларига жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Сервер Жепаров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз 2-8 август кунлари пойтахтимиздаги “Чиғатой” стадионида машғулот ўтказди.

Бугун U15 терма жамоамиз Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олди. Ўсмирларимиз 9-14 август кунлари Душанбе шаҳрида ташкил этиладиган йиғин давомида Тожикистон U15 терма жамоаси билан иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Мазкур ўртоқлик ўйинлари 11 ва 13 август кунлари Душанбедаги “Республика Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Баҳслар юртимиз вақти билан соат 19.30 да старт олади.