Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U15 терма жамоаси Тожикистон сафари олдидан Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Кеча ўсмирлар терма жамоамиз “Чиғатой” стадионида Тошкент вилояти U15 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки баҳсда Сервер Жепаров шогирдлари 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар 2-2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U15 терма жамоаси 9-14 август кунлари Душанбе шаҳрида ташкил этиладиган йиғин давомида Тожикистон U15 терма жамоаси билан иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур ўртоқлик ўйинлари 11 ва 13 август кунлари Душанбедаги “Республика Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U15 3-1 Тошкент вил. U15
Голлар: Ҳамид Турғунбоев (хет-трик)

Ўзбекистон U15 2-2 Тошкент вил. U15
Голлар: Миржалол Мирҳалилов (дубл)