Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини мониторинг қилиш мақсадида ЎФA ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлди.

Ишчи гуруҳнинг кун тартиби Навоий футболи инфратузилмаси, унда мавжуд бўлган муаммолар ва футбол академиялари фаолиятини ўрганишдан иборат бўлди.

ЎФA вакиллари Навоий вилоятида ташкил қилинган футбол тўгараги аъзолари билан учрашиб, мавжуд вазиятни кўздан кечирди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида самарали иш фаолият олиб бораётган бир қатор мураббийларга ташаккурнома ва махсус совғалар тақдим этилди.

Шундан сўнг, Ишчи гуруҳ “Спутник қўрғони” ва “Кимёгар” спорт мажмуаларидаги мавжуд ҳолатни кўздан кечирди. Шунингдек, Навоий шаҳрида ташкил қилинган футбол маҳорат мактаби тарбияланувчиларининг машғулот жараёнини кузатиб борди.