Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мунтазам равишда тренерлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ОФКнинг махсус курслари ўтказиб келинади.

Бу борада олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори Шовкат Имамов қитъа футбол уюшмасининг Тренерлик конвенцияси бўйича махсус текширув комиссияси таркибига киритилган эди.

Айни кунларда мазкур конвенция бўйича махсус текширув комиссияси Қирғизистонда бўлди ва қўшни мамлакат футбол иттифоқи томонидан ўтказиладиган тренерлар таълими бўйича курслар, бу борада олиб борилаётган иш жараёнини текшириб, баҳолади.