Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, 2019 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Мазкур фармонда белгиланган қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари фаолияти, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб борилмоқда.

Ҳудудларда бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида ЎФА ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида ҳам бўлди.

Мутахассислар Самарқанд вилоятининг барча туманларида бўлиб, ҳудудда болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликларни атрофлича ўрганди.

Вилоятда фаолият юритаётган болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги футбол бўлимларининг умумий иш-фаолияти, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани ўрганилди. Шунингдек, болалар футбол билан шуғулланадиган майдонлар ҳолати билан танишиб чиқилди.

Мамлакат чемпионатида вилоят шарафини ҳимоя қиладиган клубларнинг янги мавсумга ҳозирлик жараёни билан ҳам танишган ишчи гуруҳ “Динамо” клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ҳам бориб кўрди.

Қолаверса, вилоят футбол ассоциациясининг иш жараёни, янги мавсум учун режалари, ўтказилиши режалаштирилган мусобақалар тақвими билан танишиб чиқилди.