Free ebooks Library zlibrary project

БАРЧА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Г.Т.Хван МФЙ, Маънавият кўчаси, 83А-уй манзилда жойлашган «Дўстлик» спорт комплексини реконструкция қилиш ва қуриш 1-босқич» объектига бош пудратчи ташкилотни танлаш юзасидан тендер эълон қилади.

Объектнинг бошланғич нархи: 17 655 398 270 сўм

ҚҚС билан: 15 352 520 235.

Объектни фойдаланишга топшириш муддати: 9 ой.

Объектнинг молиялаштириш манбаи: Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг ўз маблағлари ҳисобидан.

Даъвогар сифатида тендерда иштирок этмоқчи бўлган корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағлари танлов савдоси предметининг 20 % дан кам бўлмаслиги ёки кўрсатилган маблағларни тақдим этиш бўйича банк кафолати, ишлар (хизматлар) ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базалари, меҳнат ресурслари ва мутахассисларига, тендер объектига ўхшаш объектларда ишлаш бўйича иш тажрибаси, шартнома тузиш бўйича фуқаролик ҳуқуқдорлиги ва ваколатларига эга бўлиш зарур.

Тендер предмети бўйича тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчиси – «СТРОЙ КОНСАЛТИНГ СEРВИС» МЧЖнинг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16»а»-уй манзилдаги офисидан (мўлжал: «Агросаноатлойиҳа» МЧЖ нинг маъмурий биносининг 503-хонаси, тел. 71 256-16-93 ёки 98 338-83-05), эълон чиққан кундан соат 9-00 дан 17-00 гача олиш мумкин.

Тендер ҳужжатлари тендер ташкилотчисидан олинганда талабгор томондан белгиланган тартибда тендер ҳужжатларини олиш бўйича буюртманома тендер ташкилотчисига топширилган ва тўлов қилинган кундан 3 кун ичида берилади.

Тендер ҳужжатининг бир тўпламининг нархи– 1 000 000 сўм.

Шунингдек, мазкур эълонга ушбу объектнинг тендер ҳужжатлари ва смета ҳужжатлари илова қилинади.

ТД – 1.2

Ф-5. СТР_СТАДИОНА_ДУСТЛИК

Буюртмачидан эълон