Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар ўтказгач, Туркияга йўл олган эди.

Айни дамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. 12 февралга қадар давом этадиган ушбу йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади. Уларнинг дастлабкиси эртага Болгария U-19 термасига қарши ўтади.

Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолаваҳларни томоша қилишингиз мумкин: