Кеча Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U22 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун “Чиғатой” базасига жамланди.

Йиғиннинг биринчи кунида, жамоа вакиллари коронавирус (COVID-19)га тест топширди ва ҳеч бир футболчида ушбу инфексия аниқланмади.

Шунингдек, жамоа шифокори футболчиларга пандемия шароитида амал қилиш зарур бўлган санитария қоида ва нормалари ҳусусида тушунчалар берди.

Шундан сўнг, терма жамоа аъзолари Равшан Ҳайдаров бошчилигида дастлабки машғулотларни ўтказди.

Ўзбекистон U22 терма жамоаси 13 октябрга қадар машғулотларни давом эттиради. Йиғин доирасида “Бунёдкор” ва “Локомотив” клубларига қарши назорат учрашуви ташкил этиш режалаштирилган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Ф.И.Ш Туғилган санаси Амплуаси Клуб
1. Эргашев Умиджон 20.03.1999 Дарвозабон “Насаф”
2. Мухаммаджонов Машхур 21.02.1999 Дарвозабон “Насаф”
3. Исаков Азизхон 23.12.2000 Дарвозабон “Пахтакор”
4. Саитов Дилшод 02.02.1999 Ҳимоячи “Насаф”
5. Салимов Алишер 22.07.1999 Ҳимоячи “Пахтакор”
6. Ёкубов Жасурбек 26.03.1999 Ҳимоячи “Қўқон-1912”
7. Куйбоков Нодирбек 02.08.2000 Ҳимоячи “Сўғдиёна”
8. Юлдашев Иброхим 05.06.1999 Ҳимоячи “Сурхон”
9. Комилов Дилшод 16.05.1999 Ҳимоячи “Локомотив”
10. Камолов Абдуғани 23.03.2000 Ҳимоячи “Бухоро”
11. Аскаров Бобуржон 09.02.1999 Ҳимоячи “Локомотив”
12. Насриддинов Даниэл 08.12.1999 Яримҳимоячи “Сўғдиёна”
13. Улмасалиев Аваз 27.03.2000 Яримҳимоячи “Локомотив”
14. Абдуллаев Бек 11.08.1999 Яримҳимоячи “Қўқон-1912”
15. Жураев Анвар 25.04.2000 Яримҳимоячи “Бухоро”
16. Абдуманнопов Дониёр 12.12.2000 Яримҳимоячи “Андижон”
17. Иззатов Сухроб 15.02.1999 Яримҳимоячи “Бунёдкор”
18. Кенжабоев Ислом 01.09.1999 Яримҳимоячи “Насаф”
19. Максумов Азамат 11.06.2000 Яримҳимоячи “ФК Хатта”
20. Кенжаев Илхом 10.06.1999 Яримҳимоячи “Қизилқум”
21. Юлдашев Расул 26.10.2000 Яримҳимоячи “Бунёдкор”
22. Сайидов Бекзод 14.04.2000 Яримҳимоячи “Бухоро”
23. Абдусаломов Жахонгир 21.05.1999 Ҳужумчи “Машъал”
24. Абдурахманов Шохрух 19.07.1999 Ҳужумчи “Динамо”
25. Кудратуллаев Махмуд 25.05.2000 Ҳужумчи “Металлург”