Ўзбекистон U19 Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Биринчи лига клуби билан назорат учрашуви ўтказди.

Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” клубига қарши майдонга чиқди.

Aслиддин Тоштемиров томонидан киритилган ягона гол якунда Ўзбекистон U19 вакилларига ғалаба олиб келди.

Ўзбекистон U19 1-0 “Нефтгазмонтаж”

Гол: Aслиддин Тоштемиров