Ўзбекистон U-16 терма жамоаси айни вақтда Тошкент шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари “Бунёдкор” ўсмирлар жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўсмирлар термаси сафида голларни Абдуқодир Ҳусанов, Алишер Хайруллайев ва Асад Қахоржонов киритишди.

Барча голларни ушбу видео орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.