Хабарингиз бор, Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

2006-2007 йилларда таваллуд топган футболчиларидан иборат терма жамоамиз айни пайтда 2 қисмдан иборат йиғин ўтказмоқда. Дастлабки 24 нафар футболчидан иборат таркиб 27 январь – 1 февраль кунлари оралиғида машғулотлар ва ўйинлар олиб борди. 3– 8 февраль оралиғида эса навбатдаги 24 нафар футболчи билан машғулотлар ўтказилади.

Бугун йиғиннинг дастлабки қисми 2 та назорат ўйини билан якунланди.

Дастлаб “Бунёдкор” тарбияланувчилари 3:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, иккинчи ўйинда “Одил Жуниор” жамоаси 5:1 ҳисобида мағлуб этилди.

 

Ўзбекистон U-14 – Бунёдкор 3:0

Голлар: Иброҳим Турсуналиев (2 та), Амир Саидов.

 

Ўзбекистон U-14 – Одил Жуниор 5:1

Голлар: Абдураҳмон Абдуллаев (3 та), Зикрилло Мухторов (2 та).