Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий жамоамиз бугун тонгда соҳил бўйида тикланиш машғулотларини ўтказди.

Одил Aҳмедов “Тианжин Теда” клуби томонидан Хитой мамлакатига чақирилганлиги сабабли, ушбу йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Темурхўжа Aбдухолиқов бугундан эътиборан МТЖ ихтиёрига келиб қўшилди.