Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.

Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида  бўлиб ўтиши белгиланди.