Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини феврал ойида ташкил этилади.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.

Ҳусусан, 15 февраль куни МТЖ аъзолари БAA футбол ассоциацияси майдонида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қолган икки ўртоқлик учрашуви учун рақиб жамоалар билан музокаралар давом этмоқда.