Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрта тонгда бош жамоамиз БAAга йўл олди.

Қайд этиш жоиз, Вадим Абрамов мазкур йиғинга 21 нафар футболчи чақирган эди. Лекин Абдувоҳид Неъматов ҳамда Сардор Қулматов соғлиги билан бироз муаммоси бор экани сабаб ушбу йиғинда иштирок этмайдиган бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги “Aл Ҳамрия” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

 

Йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов, Абдумавлон Абдужалилов.

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Мурод Холмуҳаммедов, Олег Зотеев, Акбаржон Исматуллаев.

Ярим ҳимоячилар: Шароф Мухитдинов, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Жалолиддинов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Аброрбек Исмоилов.

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Ҳумоюн Муртазоев, Шохруз Норхонов.