Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг илк учрашувида вакилларимиз Гватемала жамоасига қарши майдонга тушди.

Мазкур баҳсда жамоамиз ҳисобда ортда қолаётиб «камбек»ни амалга оширишга муваффақ бўлганди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқасида рақибларимиз гол уриб, ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда футзалчимиз Ихтиёр Ропиев хет-трикни расмийлаштирган.

Литва-2021. Жаҳон чемпионати. 1-тур.

Ўзбекистон 4-5 Гватемала

Голлар: Фернандо Кампаняк 4ʼ, Марвин Сандовал 5ʼ, Ихтиёр Ропиев 6ʼ, 25ʼ, 35ʼ, Алан Агулиар 7ʼ, 40ʼ, Марвин Сандовал 22ʼ, Алварадо Роман (аг) 38ʼ.