БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтган ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда 2 та назорат учрашуви ташкил этилади.

Эртага U16 Ўзбекистон терма жамоаси “Қибрай” стадионида “Пахтакор U21” вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс соат 15.00 да старт олади.

16 ноябрь куни Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз “Локомотив U21” жамоаси билан куч синашади. Учрашув “ТТЙМИ” стадионида соат 12.00 да бошланади.