Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган U16 Ўзбекистон терма жамоаси назорат учрашувида “Бунёдкор-2003” вакилларига қарши майдонга тушди.

“Бунёдкор” академияси майдонида ўтган баҳсда ўсмирлар терма жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Сардор Хожибоев ҳамда Рустам Турдимуродов муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви

U16 Ўзбекистон 2-0 “Бунёдкор-2003”

Голлар: Сардор Хожибоев, Рустам Турдимуродов