Ўзбекистон U16 терма жамоаси бугун БAAлик тенгдошларига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

БAA футбол ассоциацияси майдонида ўтган мазкур баҳсда Олим Шокиров шогирдлари 2-2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Икки бор ҳисобда ортда қолган вакилларимиз Шаҳзод Aкрамов ва Aлишер Хайруллаев томонидан киритилган голлар ҳисобига мувозанатни тиклади.

U16 БAA 2-2 U16 Ўзбекистон

Голлар: Шаҳзод Aкрамов 43′, Aлишер Хайруллаев 69′