Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ходимлари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт кунлари” мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудида спортнинг стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Қуйида дастлабки кунги натижалар билан танишишингиз мумкин.

Стол тенниси (эркаклар)

1-ўрин: Ш.Aширов (Терма жамоалар бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Р.Мавлянов (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: М.Султонов (Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бўлими мутахассиси)

Бадминтон (аёллар)

1-ўрин: Й.Панина (Мусобақаларни ўтказиш бўлими мутахассиси)

2-ўрин: Н.Жалолова (ЎзПФЛ мутахассиси)

3-ўрин: A.Татлимуратова (Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси)

Эртага Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари ходимларидан иборат футбол жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг гуруҳ босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.