Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

ЎФA ўтган йилги мавсум якунида 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги U20 Осиё кубогини юртимиз майдонида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллади.

Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

Мазкур чемпионатнинг расмий мезбони 2021 йил апрель ойида эълон қилиниши режалаштирилган.